Оқтош шаҳридаги “Нақшбандия” жоме масжидида “Маънавият соати” ташкиллаштирилди. Унда тумандаги барча жоме масжидларининг имом-хатиблари отинойилар иштирок этдилар.
“Маънавият соати”да Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Анвар Бобожонов Юртбошимизнинг Олий Мажлис ҳамда халқимизга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.