ҲАМКОР ТАШКИЛОТЛАР КЎМАГИДА

Маълумки, шу йилнинг 20 январида туман ҳокимлигида Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссиясининг ўтган йилда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтган эди. Йиғилишда туман ҳокими комиссия олдида турган бир қатор вазифалар хусусида сўз юритиб, 2021 йилги иш-режасини тасдиқлаб, комиссия аъзоларига топшириқлар берганди.

Айни  пайтда комиссия томонидан профилактик тадбирлар, таълим масканларида дарс жараёнларини кузатиш, ўқувчилар давоматини назорат қилиш, шу каби иш-режага киритилган бошқа масалаларда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада ҳамкор ташкилотларнинг ҳам хизматлари каттадир.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM