Янгиликлар

ҲОКИМЛИКДА УЧРАШУВ

Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида E-IJRO AUKSION электрон савдо майдончаси орқали сотилган ер майдонларини олган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими сотиб олинган ердан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида сўз юритди.

 

 

 

ҲИСОБОТ УЧРАШУВИ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида сектор раҳбарларининг ёшлар билан ишлашга оид ҳисобот учрашуви бўлиб ўтди.

Туман ҳокими биринчи сектор раҳбари Шерзод Раҳмонов ёшлар билан ишлаш бўйича қилинган ишлар ҳақида ҳисобот бериб, келгусида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича дасутурлари тўғрисида маълумот берди.

БЎШ ТУРГАН ОБЪЕКТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЛОЗИМ 

Туман ҳокими “Тинчлик” ва Амир Темур номли маҳаллалар ҳудудида бўш турган ҳамда кам қувватда ишлаётган ишлаб чиқариш объектларини ўрганди. 

Ушбу бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар эгалари билан суҳбатлар ўтказилиб,  янги лойиҳалар шакллантирилиши лозимлиги ҳақида сўз юритди.

ДАСТУР ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ўқитувчилари туманимизда бўлдилар.
 
Ташрифдан мақсад туманни 2021-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишдан иборат. Дастурда соҳаларни ривожлантириш, бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги, банкларнинг мижозга қаратилган хизмат сифатини ошириш, янги лойиҳалар яратиш ва қатор вазифалар белгиланган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM