Янгиликлар

МАСЖИДГА БОРАР ЙЎЛ РАВОН

Оқтош шаҳридаги Амир Темур кўчасининг бир қисми, аниқроғи, Нақшбандия жоме масжиди ёнидан ўтувчи йўл анча таъмирталаб ҳолатда.

Туман ҳокимлиги ҳомийлар кўмагида бу камчиликларни бартараф этиш чорасини кўрмоқда. Аҳолига қулайлик, шу каби намозхонларнинг масжидга қатнашлари учун шароит яратилди.

ГУЛЧИ ТАДБИРКОР

Бахтиёр Қудратов кўп йиллик тадбиркорлардан у “Томск-Нарпай” қўшма корхонасини бошқариб келмоқда. Корхона негизида бир гектар майдонда иссиқхона ташкил қилинган. Шундан тенг ярмида гул парваришланмоқда.

Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбари иссиқхонада олиб борилаётган ишлар билан танишди.

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Иккинчи сектор штабида бошқарув офиси ва ишчи гуруҳ аъзолари билан туман прокурори суҳбат ўтказди.
 Суҳбат давомида "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилди.

ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИЛМОҚДА

Туман давлат хизматлари марказида “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор: 1+1” тамоили асосида ёшларни ўқитиш йўлга қўйилган.

Бу ерда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни соҳаларга оид мутахассислар тадбиркорликка ўқитишмоқда.

САЙЁР СУД МАЖЛИСИ

“Ноғорахона” маҳалласи биносида ИИО Пробация гуруҳи, жиноят ишлари бўйича туман суди ва прокуратура ҳамкорликда сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
суд мажлисида 5 нафар тузалиш йўлига ўтган назоратдаги шахслар шартли озод этилдилар. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM