Янгиликлар

ШАНБА – САЛОМАТЛИК КУНИ

Шанба – саломатлик куни муносабати билан туман ҳокимлиги ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада ходимлар ўзаро беллашдилар. 

Анашундай спорт мусобақаларининг ўтказилиб турилиши аҳолини жисмоний тарбияга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

70-умумтаълим мактабида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Туман прокурори ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркада асосан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқаролар иштирок этишди.

СОҲАЛАРГА ЭЪТИБОР

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, туман прокурори Камолиддин Жавданов, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, балиқчилик, асаларичилик ҳамда паррандачилик фермер хўжаликлари раислари билан учрашди.

ЖАХОН ЧЕМПИОНИ ТЎГАРАК РАҲБАРИ

Муҳаммаджон Тошниёзов ашихара карате бўйича жахон чемпионидир. Айни пайтда у туман ҳокимлиги спорт бўлимида фаолият юритмоқда.

Муҳаммаджон MIX FIGHT спорт турини ёшларга ўргатиш мақсадида 70-умумтаълим мактабида тўгарак ташкил этди.

Куни кеча спортчидан мастер-класс ўтказилди.

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавданов “Бирлик” маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг муаммолари ўрганилди. Мурожаатлар ҳал этиш мақсадида мутасаддиларга йўналтирилди.

2015-2021 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM