Янгиликлар

ЯНА БИР НОҚОНУНИЙ ЧИҚИНДИХОНА БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Нарпай тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспекторлари ва “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари томонидан туманнинг "Тоткент" маҳалласидаги "Орзигул" қишлоғи ҳудудида маҳаллий аҳоли томонидан кундалик турмушда ҳосил бўлган маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаши оқибатида пайдо бўлган ноқонуний чиқиндихона аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.
 

“ҚОЗИЁҚЛИ”ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ

“Қозиёқли” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими бугун маҳалладаги  хонадонларда бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди. Томорқадан унумли фойдаланиш, биноларни таъмирлаш, атрофни тартибга келтириш борасида тавсиялар берди.

КООПЕРАЦИЯЛАРДА

Бугунги кунга қадар туманда ижтимоий шартнома асосида 10 та кооперациялар ташкил қилинди. Ҳар бир кооперацияда 10 нафар хотин-қизлар фаолят юритмоқда. Бу “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган 100 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди дегани.

Туман ҳокими ҳудудларда иш юритаётган кооперацияларда бўлиб, фаолиятларини ўрганди.

ХОНА АЖРАТИЛДИ

Туман ҳокими Ўзбекистон Экологик партияси Нарпай тумани Кенгашида бўлиб, олиб борилаётган ишлар билан атрофлича танишганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўрганиш жараёнида партия Кенгаши учун ажратилган хонада етарлича шароит яратилмаганлиги аниқланди. Шу боис Кенгаш учун қулай ва шинам хона (Оқтош шаҳри Алишер Навоий кўчаси 69 уй) ажратилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM