Янгиликлар

ШОҲ ВА ШОИР

Бугун Нарпай туманидаги барча умумтаълим мактабларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган адабий кечалар уюштирилди. 
       
 Барчамизнинг онггимизда Бобур ўзбек адабиёти хазинасини ўлмас асарлар билан бойитган истеъдодли ижодкор, Ҳиндистон заминида Бобурийлар сулоласига асос солган моҳир саркарда ва адолатли шоҳ сифатида гавдаланади.  Тадбирларда ўқувчилар шоирнинг сиймосини яратишга уриндилар.  

“ЯШИЛ ЧИРОҚ”

55-умумтаълим мактабида "Яшил чироқ" мусобақаси ўтказилди.  Туман ички ишлар бўлими, йўл патрул хизмати, халқ таълими бўлими, тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари ҳамда авто мактаб инструкторлари ҳамкорлигида ўтган мусобақада атрофдаги 10 та мактабдан ўқувчилар қатнашиб, ўзаро беллашдилар.     
Ўқувчилар ўзлари тайёрлаган ижодий ишлари билан фаол иштирок этишди. Ғолиблар муносиб тарзда тақдирландилар.

“БУЮК СИЙМОЛАР”

  14 февраль – шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан тумандаги барча мактабгача таьлим ташкилотларида “Буюк сиймолар”  деб номланган тадбир ўтказилди.
 Бунда кичкинтойлар  Бобур ғазалларидан ёд айтишиб, саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

ФАХРЛИ УЧИНЧИ ЎРИН

Самарқанд вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи соврини учун спортнинг таэквандо тури бўйича мусоба ўтказилди.

Тойлоқ туманида бўлиб ўтган мусобақада Бухоро, Сирдарё вилоятларидан ҳам спортчилар иштирок этдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM