Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

Бу гал ишбилармонлар томонидан чорвачилик билан шуғулланиш учун ер, оилавий болалар боғчаси ташкил этишда амалий ёрдам сўраб ва бошқа масалаларда мурожаатлар тушди. 

ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИШСИН

Тумани прокурори – иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавданов "Нарпай янги замин ерлари" қишлоқ хўжалиги кооперациясига жалб қилинган "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларга ердан фойдаланиш, доимий даромадга эга бўлиш юзасидан тегишли тавсиялар берди. 

Ушбу кооперацияга 20 нафар ёшлар ва хотин-қизлар жалб қилинган.

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ТАШРИФ БУЮРДИ

Туманимизга Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ташкриф буюрди. Вазир туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ва соҳа мутасаддилари ҳамроҳлигида қишлоқ хўжалигида  йўлга қўйилган томчилатиб суғориш ишларини кўздан кечирди.

АЁЛЛАР СПАРТАКИАДАСИ

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, мактабгача таълим бўлими, таълим ва фан касаба уюшмаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида аёллар спартакиадаси спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўзаро беллашдилар. Якуний натижаларга кўра, 11-МТТ жамоаси биринчи, 7-МТТ спортчилари иккинчи ҳамда 16-МТТ вакиллари учинчи ўринни эгаллашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM