Янгиликлар

ЎҚУВЧИЛАР УЧУН МАХСУС КОНЦЕРТ

1-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Ўқувчи-ёшларнинг санъатга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил этилаётган концерт дастурлари тумандаги барча умумтаълим мактабларида  уюштирилиши режалаштирилган.

“ТОРТУВЛИ”ДА АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

Барча ташкилотларнинг масъул ходимлари  “Тортувли” маҳалласи аҳолисига хизмат кўрсатишмоқда. Маҳалла биносининг ўзида туман давлат хизматлари маркази, туман давлат архиви, кадастр, газ таминоти вакиллари фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, тегишли тартибда хизмат кўрсатишни йўлга қўйишган.

Айни вақтда

Нарпай тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишмоқда.

ЎҚУВЧИЛАР КУТУБХОНАДА

Ёшларни китобга меҳрини, бадиий асарларга қизиқишларини ошириш мақсадида қўйилган ҳар бир қадам хайрлидир. Шундай хайрли ишга 15-умумтаълим мактаби раҳбарияти қўл урди. Ўқувчиларнинг туман ахборот кутубхона марказига саёҳат қилишларига имконият яратдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM