Янгиликлар

“НАРПАЙТУМАНГАЗ” БЎЛИМИДА

Туман ҳокими “Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлимида фаолиятини ўрганди. Маиший газ баллонларининг сақланиши, техника хавфсизлик қоидалари, аҳоли билан ишлаш тизими, ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.

Диққат!

 “АФСОНАВИЙ ОВОЗЛАР” САРАЛАНМОҚДА

Нарпай туман ҳокимлиги маданият бўлими “Афсонавий овозлар” кўрик-танловини эълон қилади. 

22 апрель - Бутунжаҳон ер куни

Ушбу сана БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан 2009 йилда ташкил этилган ва 2010 йилдан нишонланиб келинмоқда.

Бу сана дастлаб 1970 йил 22 апрелда АҚШда нишонланган. Унда 20 миллиондан ортиқ одам иштирок этган.

“ТОРТУВЛИ”ДА ИШ БОШЛАНДИ

Бугун “Тортувли” маҳалласида масъул ташкилотлар вакиллари иш бошладилар.

Эрта тонгда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари билан маҳаллада олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашиб, аҳоли хонадонларига кириб, муаммоларни ўрганиш борасида аниқ топшириқлар берди.

АНДИЖОНЛИКЛАР ТАВСИЯСИ

Андижон вилоятидан туманимизга келган қишлоқ хўжалиги мутахассислари “Чайкал” маҳалласи аҳли ўртасида томорқадан унумли фойдаланиш, юқори ҳосил ва мўмай даромад олиш борасида тавсиялар беришди.

Ўз ҳудудларидаги фермерлар Кенгашида фаолият юритадиган бу мутахассислар томорқадан даромад олишда андижонликлар тажрибаси ҳақида алоҳида тўхталдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM