“ТОРТУВЛИ”ДА ИШ БОШЛАНДИ

Бугун “Тортувли” маҳалласида масъул ташкилотлар вакиллари иш бошладилар.

Эрта тонгда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари билан маҳаллада олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар юзасидан суҳбатлашиб, аҳоли хонадонларига кириб, муаммоларни ўрганиш борасида аниқ топшириқлар берди.

Сўнг фаоллар ҳамроҳлигида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар муаммоларини ўрганди.

Худди шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасининг потранаж ҳамширалари маҳалладаги меҳнат фахрийлари, якка-ёлғизлар, беморлар, ногирони бор оилалар ҳолидан хабар олишмоқда.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази, “Нарпайтумангаз” газ таъминоти, электр таъминоти корхоналари ходимлари  аҳоли бандлигини, маиший газ баллонига эҳтиёжи бор хонадонларни баллон билан таъминлаш ва бошқа тизимли ишларни бажариш чораларини кўришаётир.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM