Янгиликлар

“ТЕМИР ДАФТАР”ДАГИЛАРГА ПАРРАНДА ТАРҚАТИЛДИ

Барча секторлар кесимида “Темир дафтар”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга парранда тарқатилди.

Туман бўйича “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 100 та оилага 10 бошдан (жами 1000 бош) товуқ берилди. Мақсад хонадон эгаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаган ҳолда ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашишдан иборат.

“ҚУВНОҚ СТАРТЛАР”НИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари ташкил этилган. Айни пайтда мусобақанинг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM