Янгиликлар

МУАММО ВА ТАКЛИФЛАР ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖ Нарпай туман филиалига қарашли  Алишер Навоий биолабораторияси фаолиятини ўрганди.
Ушбу биолаборатория фермер хўжаликларига  биологик хизмат кўрсатади. Бу ерда етиштириладиган биомаҳсулотлар ўсимликларни зарарли хашаротлар ҳимоялайди.
Туман ҳокими лаборатория ишини кўздан кечириш баробарида ходимларнинг муаммо ва таклифлари билан ҳам қизиқди.

ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИГА НАЗАР

Ветеринария соҳасида фаолият юритаётган ходимлар ўта масъулиятли вазифани зиммаларига олишган. Чорва ва уй ҳайвонлари ўртасида юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш, сунъий уруғлантириш орқали зотли қорамоллар яратиш, бозор расталарини сифатли гўшт, балиқ, иккиламчи гўшт маҳсулотлари(товуқ гўшти ва ҳоказо) билан таъминлаш шулар жумласидан.

ИҚТИДОРЛИ ҲАЙКАЛТАРОШДАН ЯНА БИР СОВҒА

Нарпай фарзанди Хожиакбар Шарипов иқтидорли ҳайкалтарош.
Бугун ижодкорнинг яна бир санъат асари – туялар карвони Самарқанд шаҳрига кираверишдаги Чўпонота ҳудудига ўрнатилди. Туялар карвонининг айнан Буюк ипак йўли атрофига ўрнатилишида ҳам катта маъно бор, албатта. Бу қадимий Самарқанд аҳлининг бошқа давлатлар билан азалдан савдо-сотиқни, халқаро алоқаларни йўлга қўйганини англатади.

#Муносабат

Ижтимоий тармоқда Нарпай туманидан кесиб ўтувчи М-37 йўлининг атрофида хас-хашакларнинг ёқилгани, бу эса атроф-муҳитга зарар етказгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Буни содир этаётган фуқаролар хас-хашакларни ёқишга қишлоқ хўжалик бўлими масъуллари топшириқ берганини таъкидлашган.

ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР

Жума – ижтимоий соҳа билан ишлаш куни муносабати билан туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамда соҳа мутасаддилари 1,6 ва 22-умумтаълим мактабларида бўлдилар. Илм даргоҳлари фаолияти, ўқиш-ўқитиш ишлари назорат қилинди.
Айниқса, миллий рейтингда паст баҳоланган мактабни алоҳида ўрганди. Ўқувчилар билан фанларга оид савол-жавоб олиб борилди, физика дарсида биргаликда масалалар ечилди.
Бундан ташқари, иситиш тизимлари ҳам кўздан кечирилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM