Янгиликлар

ПРОФИЛАКТИКА НОЗИРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Нарпай тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Ўткир Бўркиев 2020 йилнинг 17 декабрь кунидан 18 декабрь кунига ўтар кечаси  жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш бўйича тунги патруллик хизматига жалб қилинган.

ҚУРБОНЛИК КЕЛТИРИЛДИ

Эрта тонгдан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Кўк ота зиёратгоҳига ташриф буюрдилар.  Зиёратдан сўнг қўй сўйиб, қурбонлик келтирилди. Қуръон таловат қилиниб, бутун дунёдан коронавирус балоси йўқолиб кетишини, юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик сўраб дуога қўл очилди.

Тадбиркорлар қабули

Айни пайтда Нарпай тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари биринчи сектор штабида тадбиркорлар билан учрашмоқда.
Мутасадди ташкилот раҳбарлари билан бирга ишбилармонларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

#Эълон

Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилади

Бугун, 28 декабрь куни соат 14-00 да туман ҳокими Шерзод Раҳмонов иштирокида ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ўтказилади.

Манзил: "Тортувли" маҳалласи 35-умумтаълим мактаби.

“ЯНГИ ЙИЛНИ – ЯНГИ ХОНАДОНДА НИШОНЛАШ БАХТ” -деди туман ҳокими Шерзод Раҳмонов янги уйларни эгаларига топшириш маросимида

Оқтош шаҳридаги Нарпай массивида яна 2 та кўп қаватли бино қад ростлади. “Зарафшон” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси ва “Нарпай самстрой” хусусий корхоналари томонидан бунёд этилган тўрт қаватли иморатларнинг ҳар бири 24 хонадондан иборат.
Бугун ушбу хонадонларни эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM