Янгиликлар

ГЎШТ ВА МЎЙНАДАН КЕЛГАН ДАРОМАД

Оқтошлик Алижон Жўрақулов тадбиркорликнинг ўзгача йўналишини танлади. Мана уч ойдирки, у қуёнчилик билан шуғулланиб келмоқда.
- Кимдир у ёки бу йўналишда тадбиркорлик билан шуғулланади. Мен эса бу яқин атрофда ҳеч ким қўл урмаган ишга бел боғладим, – дейди Алижон Жўрақулов. – 60 миллион сўм маблағ сарфлаб, турли хилдаги зотли қуёнлар сотиб олиб парваришладим. Қисқа муддатда сарфлаган маблағим уч баробарга ортди...

ТЕХНИКАЛАР МАВСУМГА ШАЙМИ?

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамроҳлигида “Нарпай машъали”, “Саловат таянч техника”, “Саловат”, “Қорасироқ техникаси” муқобил машина-трактор паркларида бўлди. 
Ҳудудлардаги техникаларни таъмирлаш устахоналари, таъмирчилар учун яратилган шароитлар ҳамда техникалар тайёргарлиги кўздан кечирилди.

МАҚСАД – АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ 

Туман ҳокимли мажлислар залида "Ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини тадбиркорликка жалб этиш" мавзусида МФЙларнинг масъул ходимлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Унда  Марказий банк вилоят Бош бошқармаси ҳамда вилоят  Савдо-саноат палатаси вакиллари, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасурбек Шодиев иштирок этди.

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида давлат хавфсизлик хизмати масъул ходимлари ва туман ИИБ  бошлиғи – учинчи сектор раҳбари Улуғбек Ҳалимов ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда йигит-қизлар бандлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан сўз юритилди.

“ПИЁДА БЕШ МИНГ ҚАДАМ”

Туман ички ишлар бўлими томонидан иккинчи сектор ҳудудидаги “Оқ олтин” маҳалласи аҳли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Пиёда беш минг қадам” шиори остида марафон ташкил этилди.
Марафонда маҳаллада яшовчи кекса авлод вакиллари ҳам иштирок этдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM