Давлат статистика ҳисоботининг ойлик шаклларини тақдим этиш муддати 5 июндан 7 июнга кўчирилмоқда

Давлат статистика ҳисоботининг ойлик шаклларини тақдим

этиш муддати 5 июндан 7 июнга кўчирилмоқда

 

Ҳисобот тақдим этувчи субъектлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сон “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони муносабати билан, давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тақдим этиш муддати ўзгартирилди:

     7 июндан кечиктирмай

2-нарх (oylik) “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот”;

1-рухсатнома (oylik) “Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга берилган руҳсатномалар тўғрисида ҳисобот”;

1-К (oylik) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;

1-К шаклига илова (savdo) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;

1-К шаклига илова (sanoat) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”;

1-К шаклига илова (xizmat) (ойлик) Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот.

  Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитаси серверлари кечаю кундуз ишлашини ва Сизнинг хоҳишингизга қараб ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юборишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM