ТЕХНИКАЛАР МАВСУМГА ШАЙМИ?

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ҳамроҳлигида “Нарпай машъали”, “Саловат таянч техника”, “Саловат”, “Қорасироқ техникаси” муқобил машина-трактор паркларида бўлди. 
Ҳудудлардаги техникаларни таъмирлаш устахоналари, таъмирчилар учун яратилган шароитлар ҳамда техникалар тайёргарлиги кўздан кечирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аксарият ҳолларда культиватор ва бошқа техникаларнинг ишчи органлари янгисига алмаштирилмагани, тракторларнинг таъмирталаблиги кузатилмоқда. “Ўзагроинспекция”нинг Нарпай туман бўлими ходимлари ҳолат юзасидан фермер хўжалик раисларига нисбатан баённомалар расмийлаштиришди.  
Шунингдек, туман ҳокими қолган 11 та ММТПларда ҳам бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганиб чиқди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM