ГЎШТ ВА МЎЙНАДАН КЕЛГАН ДАРОМАД

Оқтошлик Алижон Жўрақулов тадбиркорликнинг ўзгача йўналишини танлади. Мана уч ойдирки, у қуёнчилик билан шуғулланиб келмоқда.
- Кимдир у ёки бу йўналишда тадбиркорлик билан шуғулланади. Мен эса бу яқин атрофда ҳеч ким қўл урмаган ишга бел боғладим, – дейди Алижон Жўрақулов. – 60 миллион сўм маблағ сарфлаб, турли хилдаги зотли қуёнлар сотиб олиб парваришладим. Қисқа муддатда сарфлаган маблағим уч баробарга ортди...
Айни пайтда Алижон зотли қуёнларнинг гўшти ва мўйнасидан юқори даромад олмоқда. Жониворлар сони эса 200 бошдан ошди.
Тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Шерзод Раҳмонов у билан учрашди.
Алижон қуёнчиликдан ташқари, 1300 бош парранда боқаётгани, товуқхона қуриш учун ер майдони ажратилишида амалий ёрдам сўради. Мутасадди ташкилот вакиллари ёрдамида ишбилармонга ер ажратиладиган бўлди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM