Янгиликлар

ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР!

Шу ҳафтанинг шанба кунидан туманда  “Меҳр-ла заминга бир ниҳол қада!” шиори остида акцияси бўлиб ўтади.

Барча ташкилот, корхона ва муассасалар ходимларидан ташқари, туманимиз фуқароларини ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этишларини сўраймиз.

МАКТАБДА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг туман Кегаши томонидан 27-умумтаълим мактабида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада 40 нафарга яқин ўқувчилар ўзаро беллашишди. Ғолиблар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

ОБОД МАНЗИЛЛАР

Эрта тонгдан туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан ажратилган техникалар ёрдамида кўчаларга тош қопламалар ётқизилиб, чиқиндилар чиқариляпти. Гузатлар, йўл четларига  манзарали дарахт кўчатлари экиляпти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM