ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР!

Шу ҳафтанинг шанба кунидан туманда  “Меҳр-ла заминга бир ниҳол қада!” шиори остида акцияси бўлиб ўтади.

Барча ташкилот, корхона ва муассасалар ходимларидан ташқари, туманимиз фуқароларини ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этишларини сўраймиз.

Ҳар бир фуқаро меҳр билан ерга манзарали дарахт кўчатини экса, туманимиз ободончилигига катта ҳисса қўшган бўлади. Зеро, бу ҳаракатингиз экологик мувозанатни сақлаш, авлодларимизга табиатни софлигича қолдиришга хизмат қилади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM