Янгиликлар

ШТАБДАГИ ҲОЛАТ ЎРГАНИЛДИ

Аёллар муаммоларини ўрганиш штаби фаолиятини кўздан кечирган туман ҳокими у ердаги ходимлар билан бирма-бир суҳбат олиб борди. Шу каби сектор раҳбарларига йўлланган ва учрашувларда кўтарилган масалалар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган  хотин-қизларнинг мурожаатлари ижросини назорат этишда қилинаётган ишлар кўлами билан атрофлича танишилди.

ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ШТАБИДА

Ёшлар муаммоларини ўрганиш штабида ходимлар сектор раҳбари ва ёшлар учрашувида кўтарилган муаммолар, "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар мурожаатлари ижросини назорат қилишади.

Туман ҳокими штабдаги  иш жараёни билан танишди. Бу ерда юритилаётган ҳужжатлар кўздан кечирилиб, ходимларга йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Нарпай тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди

Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Спикерлар ўқув соатида қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтдилар:

ҲОЛАТ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

“Бўстон” маҳалласидаги ҳолатни кўздан кечирган туман ҳокими аҳоли пунктида ҳосил бўлган сунъий чиқиндихонани тозалаш ва белгиланган ҳудудга ташиб чиқариш юзасидан масъулларга топшириқ берган эди.

Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимлари техникалар ёрдамида чиқиндиларни ташиб, ҳолатни  бартараф этдилар. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM