Янгиликлар

ТАЙИНЛОВ:

Ёш истиқболли кадрлар заҳирасидан туман ҳокими ёрдамчиси танлаб олинди.

Туман ҳокимининг фармойишига асосан, Маҳаммадиев Нодирбек Насимжон ўғли 2021 йил 15 февралдан туман ҳокими ёрдамчиси вазифасига тайинланди.

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ “ЖЕВАЧИ”ДА

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари  Ботир Парпиев туманимизга ташриф буюрди.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамда сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Бирлик”  маҳалласининг Жевачи қишлоғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 

ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг Фармойишига асосан, Жабборов Сарваржон Анвар ўғли туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича етакчи мутахассиси вазифасига тайинланди.

Тайинловга қадар Сарваржон Жабборов 20-умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритган.

ИССИҚХОНА БАРПО ЭТИЛМОҚДА

“Тепа” маҳалласи ҳудудида “Азимжон агро сифат” ва “Асилбек агро сифат” хусусий корхоналари томонидан Корея технологияси асосида гидропоника усулида 2 гектарлик иссиқхона барпо этилмоқда.

Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмлик иссиқхона ишга тушгач, 30 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM