Янгиликлар

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ “ЖЕВАЧИ”ДА

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари  Ботир Парпиев туманимизга ташриф буюрди.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамда сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида “Бирлик”  маҳалласининг Жевачи қишлоғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. 

ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг Фармойишига асосан, Жабборов Сарваржон Анвар ўғли туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича етакчи мутахассиси вазифасига тайинланди.

Тайинловга қадар Сарваржон Жабборов 20-умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси вазифасида фаолият юритган.

ИССИҚХОНА БАРПО ЭТИЛМОҚДА

“Тепа” маҳалласи ҳудудида “Азимжон агро сифат” ва “Асилбек агро сифат” хусусий корхоналари томонидан Корея технологияси асосида гидропоника усулида 2 гектарлик иссиқхона барпо этилмоқда.

Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмлик иссиқхона ишга тушгач, 30 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.

МАНФААТЛИ ТАКЛИФ

"Glina ziyom" МЧЖ  вакиллари манфаатли таклиф билан мурожаат этишган. Мақсад “Соҳибкор” маҳалласи ҳудудидаги эски ғишт ишлаб чиқариш заводи ҳудудида бентонит(гил тупроқ)ни қайта  ишлашни йўлга қўйишдан иборат. Бунинг учун 3 миллард сўмлик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Туман ҳокими тадбиркорлар билан бирга ҳудудни кўздан кечирди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM