Янгиликлар

МАНФААТЛИ ТАКЛИФ

"Glina ziyom" МЧЖ  вакиллари манфаатли таклиф билан мурожаат этишган. Мақсад “Соҳибкор” маҳалласи ҳудудидаги эски ғишт ишлаб чиқариш заводи ҳудудида бентонит(гил тупроқ)ни қайта  ишлашни йўлга қўйишдан иборат. Бунинг учун 3 миллард сўмлик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Туман ҳокими тадбиркорлар билан бирга ҳудудни кўздан кечирди.

“ПУСКАРОН КЕЛАЖАК ТОНГИ”ДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА

Нарпай туманидаги биринчи сектор ҳудудида жойлашган “Мустақиллик” маҳалласида “Пускарон келажак тонги” хусусий корхонаси фаолият юритмоқда. 

Корхона раҳбари Ғуломжон Бинаев томонидан лойиҳа қиймати 3,0 млрд. сўмлик қурилиш матириали “Пардозбоп пишиқ ғиштлар” ҳамда “Болалар учун трикотаж маҳсулотлари” ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг Фармойишига асосан, Аджиумерова Элуза Эдибовна туман ҳокимлиги девонхонаси етакчи мутахассиси вазифасига тайинланди.

Элуза Аджиумерова  тайинловга қадар  “TEXNO STARSHOP” масъулияти чекланган жамиятида  иш юритувчи бўлиб ишлаган.

МУСИҚАЛИ РИНГ

Шу  йил 18 февраль куни соат 14.00да Каттақўрғон шаҳар маданият бўлими ҳамда Нарпай туман маданият бўлими хонандалари ўртасида “Мусиқали ринг” лойиҳаси доирасида беллашув бўлиб ўтади. Ушбу беллашувга туманимизнинг барча аҳолисини таклиф этамиз.

Манзил: Каттақўрғон шаҳар маданият бўлими.

ДИЙДОР ШИРИН

“...Ул нимадир емадилар тўйдилар?..” буюк шоир Махтумқули ижодидан ўрин олган ушбу саволга унинг ўзи шундай жавоб қайтаради: “... Ул дийдордур, емадилар, тўйдилар...”

Дарҳақиқат,  дийдор шириндир. Дўстлар, яқинлар дийдорига тўйиш учун учрашиб, суҳбатлашиш, ўтган кунларни хотирлаймиз.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM