Янгиликлар

“ҚОЗИЁҚЛИ”ДА ИШ ҚИЗҒИН

“Қозиёқли” маҳалласининг маъмурий биноси ҳашар йўл билан янгидан қурилмоқда. Туман ҳокими олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Шунингдек, кўчалар ва аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ўрганилиб, фаолларга бу борада тавсиялар берилди.

“НАВБАҲОР” ТОМОНЛАРДА

Ҳа, “Гулистон” маҳалласининг “Навбаҳор” қишлоғида рўй бераётган ўзгаришлар, кўчаларга тош ётқизилиши, аҳоли хонадонлари ободонлаштирилиб, томорқаларга экинлар экилаётгани ҳақида кўплаб хабарлар берганмиз. Бу ишлардан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

Халқ қабулхонасида туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари фуқароларни қабул қилдилар.
 
Қабулга ташриф буюрган мурожаатчилар томонидан уй-жой олиш ва хонадонларни кадастр рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик учун кредит, алимент тўловларини ундиришда амалий ёрдам, шу каби  бандлик масалалари илгари сурилди.

ҒОЛИБ ЎҚУВЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИЛАР

Маълумки, умумтаълим  мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ёшлар – коррупциясиз  келажак тарафдори”  шиори остида иншолар танлови ўтказилганди. Бугун 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида танловнинг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. 

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАН ОНАХОН

Қундуз мома Қиличева 100 ёшда. Айни пайтда онахон "Янгиариқ" маҳалласида умргузаронлик қилмоқда.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида туман ҳокими  юз билан юзлашган  аянинг ҳолидан хабар олди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM