Янгиликлар

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ БИЛАН СУҲБАТ

"Дўстлик" маҳалласининг маъмурий   биноси янгидан  қурилмоқда. Бугун туман ҳокими бошланган бунёдкорлик ишлари  билан танишди. 

Сўнг эса маҳалла  фаоллари билан  ҳудудни ободонлаштириш,  аҳоли хонадонларини тартибга келтириш, мавали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экиш ҳақида суҳбатлашди.

НАРПАЙДА ҚИДИРУВДАГИ ШАХС ТОПИЛГАЧ, ЯРАШИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2019 йил 3 октябрдаги суд буйруғига асосан қарздор Д.Қ.дан ундирувчи Н.Б. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

“Бўстон” маҳалласи туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган. Аҳолининг турмуш тарзи ҳам ўзгача. Негаки, бу ерлик одамларнинг асосий даромади чарвачилик ва деҳқончиликдан. Уй бекаларининг рўзғор тутиши, кундалик вазифалари осон эмас, албатта.

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли фуқаролар,  тизимда электр қуввати етишмаслиги сабабли туман ҳудудида шу йилнинг 15 мартига қадар эрталаб ва кечки маҳалда электр энергияси узатишда чекловлар қўлланилишини маълум қиламиз.
 
Нарпай туман электр таъминоти корхонаси маъмурияти электр энергияси таъминотидаги узилишлар, ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

 Туман ҳокими тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганишда давом этмоқда. 

Бу гал “Кўк ота” маҳалласида  жойлашган "Жасур-Жўрабек" хусусий корхонасида барпо этилган музлаткич омборхона ва ташкил қилинган боғни кўздан кечирди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM