“НАВБАҲОР” ТОМОНЛАРДА

Ҳа, “Гулистон” маҳалласининг “Навбаҳор” қишлоғида рўй бераётган ўзгаришлар, кўчаларга тош ётқизилиши, аҳоли хонадонлари ободонлаштирилиб, томорқаларга экинлар экилаётгани ҳақида кўплаб хабарлар берганмиз. Бу ишлардан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.

Масалан, Дилафрўз Тошпўлатованинг бандлигини таъминлаш мақсадида пишириқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган печ берилган. Гўзал Мусурмонова эса кредит ҳисобидан 2 та тикув машинкаси олиб, хонадонида тикув цехи ташкил этган.

Дастлаб қишлоқда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирган туман ҳокими ва сектор раҳбарлари аҳоли хонадонларига кириб, шахсий томорқаларнинг ҳолатини кўриб чиқишди. Сўнг юқорида номлари келтирилган хотин-қизларнинг  тадбиркорлик фаолиятлари билан яқиндан танишишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM