Янгиликлар

ДЕПУТАТЛИК ГУРУҲИ ЙИҒИЛИШИ

 Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгаши  O’zLideP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманни ижтимоий-иқтисоий ривожлантириш дастури ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасурбек Шодиевнинг ахбороти эшитилди.

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан ҳар куни кеч соат 19:00 дан 21:00га қадар “Ёшлар” истироҳат боғида бепул концерт дастурлари намойиш этилади.

Туманимиз аҳлини ушбу концерт дастурларидадан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

Хизмат кўрсатиш объектларида

СЕРВИС СУБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛМОҚДА

Туман ҳокими тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш баробарида ишбилармонларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.
“Кўкота” маҳалласи ҳудудида “Кўкота жилоси” оилавий корхонаси томонидан тикланган мажмуада савдо дўкони, тикувчилик цехи, спорт комплекси фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган.  

ТАДБИРКОРЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ

Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Баҳодир  Очилов  “Нарпай” маҳалласи ҳудудидаги ишбилармонлар муаммоларини ўрганди.

Жойларда фаолият юритаётган  тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларнинг масалалари рўйхатга олиниб, ваколат доирасида  амалий ёрдам берилди.

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК"

Республикаи тарғибот гуруҳи томонидан жойларда ўтказилган ижодий учрашувлар худди шундай номланди.

Таниқли ёзувчи ва шоирлар, эл ардоғидаги санъаткорлар ташрифи маданий-маърифий тадбирларга файз киритди, дейиш мумкин. Дастлаб, 2-сонли касб-ҳунар мактабида  ўтказилган тадбирда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳам иштирок этди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM