“Харид чекини талаб қилиб олинг!” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
17.06.2019 - 09:40Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши етакчилари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида харидорлар ўртасида солиқ қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маданиятни янада ошириш мақсадида тумандаги бозорлар ва аҳоли гавжум жойларда “Харид чекини талаб қилиб олинг!” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.