Янгиликлар

ҲОКИМ КУБОГИ УЧУН

Тумандаги 1-сон касб- ҳунар мактабининг спорт залида  туман ҳокими кубоги  учун волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.  Мусобақада барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари ўз жамоалари билан иштирок этдилар.

ҲУДУД ТОЗАЛАНИБ, ЧИҚИНДИ ТАШЛАМАСЛИК БЎЙИЧА ТУШУНЧА БЕРИЛДИ

Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан М-37  йўлининг "Тепа" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида автотехникаларни таъмирлашда ҳосил бўлган турли чиқиндилар ташлаб кетилганлиги аниқланган.

МАҲАЛЛАДА КОНЦЕРТ

Нарпай туман ҳокимлиги маданият бўлими ҳамда  маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими  ҳамкорлигида  “Муқумий”, “Тинчлик”, “Нарпай” маҳаллаларида концерт дастурлари уюштирилди. 

Уюшмаган ёшлар ва фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўтказилган тадбирларда  туман маданият бўлими хонандалари томонидан дилтортар наволар янгради.

СОБИҚ ЖАНГЧИЛАР ХОТИРЛАНДИ

Афғонистон тупроғида олиб борилган халқаро терроризм ва эктремизмга қарши ҳаракатларда  Нарпайнинг 6 нафар фарзанди – Салим Кенжаев, Собир Бердиёров, Акбар Эшниёзов, Зиёдулло Мўминов, Илҳом Худойназаров, Фахриддин Омоновлар  навқирон ёшда ҳаёт билан видолашди.  

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM