СУНЪИЙ ЧИҚИНДИЛАР ТОЗАЛАНДИ
26.10.2020 - 09:50Нарпай туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси инспекторлари туманнинг “Бахт” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қозоқариқ” канали ёқасида турли маиший ва қаттиқ чиқиндиларни ташлаш оқибатида ҳосил бўлган ноқонуний чиқиндихоналар аниқланиб, ушбу маҳалла фуқаролари билан биргаликда тозалаш ишлари ташкил этилди. Сунъий йиғилиб қолган чиқиндилар маҳалла фаоллари ёрдамида тозаланди.