ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

  Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессия ишини туман ҳокими Ботир Жабборов олиб борди.
  Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала – Нарпай  туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Сўнг тумани Маъмурий ҳамда Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раислари  2020 йил тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида депутатлар олдида ҳисобот бердилар.
  Шу каби касб-ҳунар ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларини коронавирус пандемияси шароитида фаолиятини қайта тиклаш тартиблари тўғрисидаги туман ҳокимининг ўринбосари  А. Рустамов, “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотлашга тумандан номзодларни танлаб олиш ва тавсия этиш тўғрисида туман танлов комиссияси раиси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича ўринбосари С.Жабборовларнинг  ахборотлари эшитилди. Шунингдек, сессияда “Нарпай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги туман ҳокимлиги захира ерлар фонди ҳисобида бўлган бўш ер майдонидан туманда янги икки қаватли “Маҳалла маркази” мажмуаси (маъмурий) биноларини қуриб фойдаланишга топшириш шарти билан давлат хусусий шериклик шартлари асосида “INTER GROUP NARPAY” масъулияти чекланган жамиятига кўп қаватли турар жой бинолари қуриш ва ёшлар боғи барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Сессияяда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM