Янгиликлар

ОВЧИЛИК ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИНГ!

Нарпай тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси давлат инспекторлари томонидан навбатдаги кузатув рейд тадбири ўтказилди. Тадбир жараёнида Э.А. ва Н.Р.лар биргаликда “Нарпай” маҳалласи ҳудудида қишлоқ хўжалик экинларидан бўшаган майдонда ов йўлланмасини тегишли устунларини тўлдирмасдан ов қилиб юрганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 

ИШЧИ ГУРУҲ ЙИҒИЛИШИ

Тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, илм масканларида кўмир-ўтин захиралари яратилганлиги, уларнинг сақланиш ҳолати, шу каби қозонхоналар ҳозирлигини ўрганиш бўйича туман ишчи гуруҳи томонидан давомли ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда ишчи гуруҳнинг йўналишлар тақсимоти бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Қиш мавсумида муаммолар туғилса туман ҳокимлиги ҳамда коммунал соҳа идораларидаги штабга мурожаат қилинг!

Ҳурматли Нарпайликлар!
Туман ҳудудида қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий объектларни ичимлик суви, газ, электр энергияси, кўмир билан таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги, ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал соҳа корхоналарида 24 соат давомида узлуксиз ишловчи штаблар ташкил этилган.

“ЗУЛФИЯ” НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИНГ НАРПАЙ  ТУМАН БОСҚИЧИ ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

    Ҳурматли туманимизнинг  хотин-қизлари!
    Жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 9.00 да  туман 27-сон мусиқа ва санъат мактабида “ЗУЛФИЯ” номидаги давлат мукофотининг туман босқичи танлови бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мукофот 14 дан 30 ёшгача бўлган энг иқтидорли, аъло хулқли,  зукко, ташаббускор қизларга қўйидаги йўналишларларда эришган ютуқлари учун берилади:
  Адабиёт йўналиши;
-  Санъат йўналиши;
-  Санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн) йўналишлари;

ДЕПУТАТ ИЛМ ДАРГОҲИДА

34-“Оқтош”  сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати  Содиқ Ҳақбердиев 31-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини ўрганди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM