Янгиликлар

МАҲАЛЛАЛАРДА

Туман ҳокими Алишер Навоий, Очил Абдураҳимов номли ҳамда “Зирабулоқ”, “Янгиобод” маҳаллаларида бўлиб, бинолар, моддий техник базасини кўздан кечирди. 
Шу каби маҳалла раислари билан жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан бирма-бир суҳбатлар олиб борилди.

ПРОФИЛАКТИК СУҲБАТ

Туман ички ишлар бўлими ХПБ профилактика инспекторлари маҳалла фаоллари ҳамроҳлигида ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб боришмоқда.
“Гулистон” маҳалласи Шароф Рашидов гузарида яшовчи  С.Ш.Фнинг хонадонида бўлган ходимлар у билан профилактик суҳбат ўтказиш баробарида муаммоларини ҳам ўрганилдилар.

НИҚОБСИЗ ЮРИШГА ҲАЛИ ЭРТА

Айни дамда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида тождор вируснинг янгича тури аниқланмоқда  Туман ИИБ ҳамда миллий гвардия ходимлари юртимизда ҳам бу ҳолатлар юзага келмаслиги учун барчани каринтин қоидаларига амал қилиш тўғрисида огоҳлантиришмоқда. Шунга қарамай  ўзи ва атрофидагиларга хавф туғдириб, жамоат жойида ниқобсиз юрган фуқаролар ҳам йўқ эмас. 

БИРИНЧИ СЕКТОРГА ТАШАККУРНОМА

Ҳудудларда ҳар бир сектор томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашда кўмаклашиш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган муаммоларни ҳал этилишида юқори кўрсаткичларга эришиб келаётганлиги ҳамда туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси учун Нарпай тумани 1-сектор котиби Алиев Шерали Усманович Самарқанд вилояти ҳокимининг ташаккурнома

“ОҚТОШДОН” ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

Туман ҳокими ва барча сектор раҳбарлари “Оқтошдон” АЖнинг фаолияти билан тўлиқ танишдилар.
Дастлаб, қуръон тиловат қилиниб, юртга тинчлик, элга омонлик, 2021 йил ғалла ҳосили хирмонига барака тилаб, дуога қўл очилди. Сўнг жонлиқ сўйилиб, қурбонлик келтирилди.
Шундан кейин ун ишлаб чиқариш жараёнининг бошидан охирги босқичигача ўрганиб чиқилди.

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM