Янгиликлар

ДЕПУТАТ ТАЪЛИМ МАСКАНЛАРИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек  Бўронов тумандаги 35, 36, 45-умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасаларининг иссиқлик тизими, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

БИРИНЧИ СЕКТОРДА

Биринчи сектор котиби секторга бириктирилган ходимлар билан биргаликда “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида бир қатор кам таъминланган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини ўзини ўзи банд қилиш чоралари кўрилди.

“Пахтакор овози” газетаси таҳририятида “Умид ғунчалари” адабий тўгараги аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда газета бош муҳаррири Тошпўлат Тошмуродов ёш ижодкорлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг ижод намуналари ва газета билан мунтазам ҳамкорлиги хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

 Тўгарак аъзолари машғулот жараёнида ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб беришди. 

#Айни_пайтда

"Бирлик" маҳалласининг Жевачи қишлоғида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Ички йўлларга тош ётқизилиб, ариқлар тозаланяпти. Аҳоли хонадонлари тартибга келтирилиб, чорва моллари юқумли касалликларга қарши эмланмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM