Янгиликлар

“НАРПАЙТУМАНГАЗ”ГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

“Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлимида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали директори ўринбосари Жасур Авазовлар иштирок этдилар.

ҲОКИМ ВА ТАДБИРКОРЛАР

Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган бу галги учрашувда аксарият иштирокчилар тадбиркорликни бошлаш учун кредит, иссиқхона қуриш ниятида ер майдони сўраб, туман ҳокимига мурожаат этдилар. 
Тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарларига мурожаатларни ўрганиб чиқиб, ваколатлари доирасида уларга амалий ёрдам кўрсатиш  юзасидан топшириқлар берилди.

 

 

 

КАНАЛНИНГ БУЗИЛГАН ҚИСМИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Куни кеча туман ҳокими ҳудудимиздан оқиб ўтадиган Нарпай каналининг (33,2 километр масофадаги) бошидан адоғигача кўздан кечирди. Кузатувлар шуни кўрсатдики, катта сув йўлининг аксарият жойларида носозликлар, қирғоқнинг бетон қопламалари қўпорилган ҳолатлар ва турли ўсимликлардан тозаланмагани маълум бўлди. 

ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАГАН МАҲАЛЛАЛАР

Бугун туманимизда бира тўла тўртта маҳалла биносининг очилиш маросими ўтказилди.
“Қозикент”, “Тепақўрғон” ва “Чорбоғ” маҳаллаларининг янги бинолари ҳашар йўли билан бунёд этилган бўлса, “Оқ олтин” маҳалласининг иморати хусусий шерикчилик асосида қад ростлади.
Очилиш маросимларида туман ҳокими, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, ташкилот, корхона ва муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.

НАРПАЙЛИК ЎҚИТУВЧИГА ТАШАККУРНОМА

Мамлакатимизнинг келажаги бўлган ёшларга сифатли таълим беришда узоқ йиллар давомидаги самарали меҳнати, таълим соҳасини ислоҳ қилишдаги жонкуярлиги учун бир қатор устозлар мукофотландилар. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM