Янгиликлар

МУРОЖААТ ВА ИЖРО

Нарпай тумани ҳокими мутассади ташкилот раҳбарлари билан биргаликда “Зирабулоқ” махалласида яшовчи фуқаро  Гулмира Ортиқова ҳамда “Баркамол” маҳалласида яшовчи фуқаро Озод Бозоров қилган мурожаати юзасидан атрофлича ўрганиб чиқди. 

Ҳар иккала мурожаат ижобий ҳал этиладиган бўлди.

ДАВОМАТ ТАДБИРЛАРИ

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан умумтаълим мактабларида давомат тадбирлари ўтказилмоқда.

 Ходимлар фақатгина ўқувчиларнинг мактабга қатновини назорат қилибгина қолмай, ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши курашиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан профилактик суҳбатлар ҳам олиб боришяпти.

КОМИССИЯ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Туманда чақирув тадбирларини сифатли ташкил этиш, фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида туман Мудофаа ишлари бўлими ҳузуридаги туман бутлаш комиссияси ўз ишини бошлади.

Навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати ўтказилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати ўтказилди.

 

Унда Нарпай тумани сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM