Янгиликлар

ТАЪТИЛДА ҲАМ ТАЪЛИМ ОЛИШ МУМКИН

Гарчи ўқувчилар учун қисқа таътил берилган бўлсада, аксарият умумтаълим мактабларида аниқ фанлар йўналишида репетитор-ўқитувчилар ўғил-қизларга сабоқ беришмоқда.

Жумладан, 34-умумтаълим мактабида ўқувчилар математика фанидан тайёрланишяпти.

ОИЛАЛАРДАГИ НИЗОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Халқимизда “Бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака кўтарилади”, деган нақл бор. Оилалар, қўни-қўшниларнинг нотинчлиги  бутун бошли маҳалланинг ҳаловатини бузади. Шу боис туман ҳокими махсус ишчи гуруҳ билан бирга низоли оилалардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиб, келишмовчиликларнинг сабабини аниқлаб, лозим бўлса ҳар икки томонни яраштириш чораларини кўрмоқда.

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА

Халқ қабулхонасида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини ўргандилар. 

Қабул жараёнида фуқаролардан тадбиркорлик учун ер, кредит ажратиш, бандлигини таъминлаш,  моддий ёрдам, уйини таъмирлаш ва саломатлигини тиклашда амалий кўмак берилишини сўраб мурожаатлар тушди. 

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА АВТОМОБИЛ

Самарқандда вилоятнинг 16 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирларига хизмат автомобиллари топширилди. Туман халқ таълими бўлими мудири Латиф Ражабов ҳам хизмат машинасига эга бўлди.

КЎЧАТ ЭКИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 Нарпай туманидан ўтувчи М-37 йўл атрофи ва “Бўстон”  маҳалласи ҳудудида 2 минг тупдан ортиқ арча дарахти кўчатлари экилди. 

 Туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ходимларининг саъй-ҳаракати билан айни пайтда ҳам ички ва ташқи йўл бўйларида  манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазиш ишлари давом этмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM