Янгиликлар

Тадбир

“КИТОБХОНЛИК  ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА

Маълумки,  апрель ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда  "Китобхонлик ҳафталиги" этиб белгиланди. Нарпай туманида эса "Китобхонлик ҳафталиги" бошланди.

Шу муносабат билан бугун туманимиздаги ахборот-кутубхона марказида  тадбир бўлиб ўтди.

НУРОНИЙ ШАХМАТЧИЛАР

Оқтош шаҳри ҳудудидаги маҳаллалар фуқаролари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа уюштирилди.

Мусобақада асосан, ёши улуғ нуронийлар иштирок этдилар. Қизғин олиб борилган баҳслар натижаларига кўра, Амир Темур номли маҳалланинг шахматчилари ғолиб топилди.

Эълон!

Ҳурматли туманимиз аҳли!
Бугун – 7 апрель куни соат 16:00 да Оқтош шаҳридаги “Ёшлар” истироҳат боғида эл севган санъаткорлар иштирокида гала концерт бўлиб ўтади.

Концерт дастурини томоша қилишга марҳамат!

РЕЙТИНГ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Республикада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш натижаларига кўра 2019 йил ҳолатига туманимиз вилоятда 11-ўринда эди.

Бугун эса 2020 йил ҳолатига натижалар эълон қилинди. Нарпай тумани 9 поғона юқорилаб, 2-ўринга кўтарилди ва яшил ҳудудлар тоифасига кирди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM