Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛ

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Истиқлол” маҳалласи аҳли иштирокида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоғини тортиш каби муаммолар кўтарилди. Шу каби қўшимча суюлтирилган газ баллонларини олиш масаласида амалий ёрдам сўраганлар ҳам бор.

ТЕАТР НАМОЙИШИ

Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси туманимиздаги 1, 21, 22 ва 34-умумтаълим мактабларида уюшмаган ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари учун “Тўда”  спектаклини намойиш этдилар.

Театр томошаси барчага манзур бўлди.

10 апрель – буюк ёзувчи Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда таваллуд топган.  Дастлаб Жулқунбой таҳаллуси билан ижод қилган адиб Тошкентда бадавлат савдогар оиласида туғилган. 

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

Туман ҳокими 23,32,35,36,43,54-умумтаълим мактаблари фаолиятини ўрганди. Илм даргоҳларида яратилган шароитларни кўздан кечириб, дарс жараёнларида иштирок этди. Ўқувчилар билан дарс мавзусига оид савол-жавоб ўтказиб, аълочи ўғил-қизларга китоблар совға қилди.

ҚАБРИСТОНЛАР ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА

Туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан зиёратгоҳ ва қадамжолар, қабристонлар ободонлаштирилмоқда.

Жумладан, “Ўзбеккенти” маҳалласи ҳудудидаги “Кўктош” қабристони ҳашар йўли билан тозаланиб, иморати таъмирланяпти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM