Янгиликлар

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Самадов ҳамда юрист-консультант Зуфар Назаровлар аҳоли мурожаатларини ўргандилар.

Фуқаролар бандлик, моддий ёрдам, кредит, кадастр ҳужжатлари масаласи ҳамда соғлигини тиклашда амалий кўмак сўраб мурожаат этдилар.

Фуқаролар диққатига!

ЕРГА ЭГА БЎЛМОҚЧИМИСИЗ?

Агар Сиз пахта, ғалла, интенсив боғ, сабзавотчилик, паррандачилик, чорвачилик йўналишларида фермер хўжалиги ташкил этиб, фаолият юритмоқчи бўлсангиз туман ҳокимлигининг заҳира ер фондида бўлган қуйидаги майдонларга эга бўлиб, фойдаланишингиз мумкин.

“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 111,3 гектар, “Равот олчин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 12,5 гектар, “Мушкент” маҳалласи ҳудудидаги  12,8 гектар, “Нарпай” маҳалласидаги  20,6  гектар майдонлар очиқ  танлов асосида берилишини маълум қиламиз.

ЕТАКЧИЛАР ЮТУҒИ

Ўзбекистор  Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаши ҳамда Ургут тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Вилоят миқёсида ўтказилган мусобақада туманимиз ёшлар етакчиларидан таркиб топган жамоа фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM