Янгиликлар

АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

"Равот-олчин" маҳалласида яшовчи ёшлар ва хотин-қизлар билан туман прокурори – иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавдановнинг учрашуви бўлиб ўтди. Масъул ташкилот раҳбарлари  иштирокида ўтказилган учрашувда сектор раҳбари  ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталди.  

“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША”

Ушбу шиор остида турли спорт тадбирлари, мусобақалар ўтказилмоқда. Бу гал 16-умумтаълим мактабида ташкил этилган волейбол мусобақасига старт берилди. Мусобақада 17 та жамоа ўзаро беллашадилар.

Натижалар ҳақида маълумот бериб борамиз, албатта.

ҲОКИМ ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР БИЛАН

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими иқтидорли ёшлар билан суҳбатлашди. Уларнинг қизиқишлари, билим даражаси, салоҳияти, дунёқараши ўртага ташлаётган саволларидан маълум.

Таъкидлаш лозимки, ёшлар орасида замонавий техникалар билан ишлашга иштиёқманд йигит-қизлар талайгина.

ПЕДАГОГЛАР БИЛАН ОЧИҚ СУҲБАТ

Режага асосан, жума – ижтимоий соҳа билан ишлаш куни этиб белгиланган. Шу боис туман ҳокими 24-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва фан олимпиадаларида муносиб ўрин эгаллаган ўқувчилар билан учрашди.

МАКТАБЛАРДА АҲВОЛ ҚАНДАЙ?

Туман ҳокими ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишиб чиқди. Жумладан, 1, 11, 37, 47-умумтаълим мактабларида олиб борилаётган ишлар, синфхоналар ва жиҳозларнинг ҳолати, ўқиш-ўқитиш ишлари учун яратилган шароитлар ўрганилди.

Шу каби ўқитувчи ҳамда ишчи-хизматчилар билан вазифаларга оид мавзуларда суҳбат ўтказилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM