Янгиликлар

ДАЛАЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Ҳалимов ва соҳа мутасаддилари қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар. 

Дастлаб "Агротехсервис" МТПда мавсумга ҳозирланаётган ғалла ўриш комбайнларининг ҳолати ўрганилди. Сўнг далаларда бажарилаётган юмушлар билан танишилди.

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ НАРПАЙДА

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг ўринбосари Ш. Хашимов туманимизга ташриф буюрди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва соҳа вакиллари ҳамроҳлигида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”,  шу каби Инвестиция дастурлари доирасида қурилиши режалаштирилган ижтимоий обьектлар кўздан кечирилди. 

Нарпай ва Пайариқда СамДЧТИ факультетлари очилади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи давомида мамлакатнинг бир қанча соҳаларини ривожлантириш билан бир қаторда вилоят олий таълим тизимида ҳам муҳим ўзгаришлар бўлишини маълум қилди.

ТОПШИРИҚЛАР БЕРИЛДИ

Мамлакатимиз раҳбарининг вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида, раҳбарларнинг 50 фоиз вақтини “маҳаллабай” ишлаш тизимига бағишлаши лозимлиги таъкидланди. Бу борада тегишли топшириқлар ҳам  берилди. 

ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИГА МУНОСИБ СОВҒА

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ички ишлар бўлимида фаолият юритаётган энг фаол профилактика инспекторларини муносиб тақдирлади. Саккиз нафар ходимга хизмат хоналарида фойдаланиш учун компьютер жамламалари совға қилинди.

Келгусида ҳам фидойи профилактика инспекторларини доимий рағбатлантириб бориш режалаштирилган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM