Янгиликлар

МАҲАЛЛАДА КОНЦЕРТ

Туман ҳокимлиги маданият бўлими ҳамда  Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими ҳамкорлигида   “Тепа” ҳамда “Болғали” маҳаллаларида уюшмаган ёшлар ҳамда фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида концерт дастури ташкиллаштирилди. Бунда туман маданият бўлими санъаткорларининг чиқишлари барчага  манзур бўлди.

Экология ва биз

КЎЧАТЛАР СУҒОРИЛМОҚДА

Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси томонидан Хатирчи-Мирбозор йўналишидаги йўл ёқаси тозаланмоқда. Шу каби мавжуд манзарали дарахт кўчатларни суғориш ишлари амалга оширилаётир. 

ЎҚУВЧИЛАР ҲАРБИЙ МАШҒУЛОТДА ҚАТНАШДИЛАР

Бугун эрта тонгдан 64-умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчилари Нуробод туманига жўнаб кетишганди.   Қўшни туманнинг Сазаған дала ўқув майдонида ташкил этилган бир кунлик дала ўқув-амалий машғулотида қатнашган  ёшлар қуролда ишлаш тактикаси билан танишдилар. 

Шу каби аскарлар даврасида бўлиб, ҳарбий интизом ҳақида тушунчага эга бўлишди.

МИНИ ФУТБОЛ ВА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ

Туман ҳокими ва давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғининг қўшма кубоги учун спортнинг мини футбол ҳамда шахмат турлари бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Ғолиблар ДХХнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ҳамда туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM