Янгиликлар

ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!

Нарпай туманида табиий газ истеъмолчиларига Смарт ақлли газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши муносабати билан "Нарпайтумангаз" таъминоти бўлими Электро-газ пайвандчиларни шартнома асосида ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ!

Ҳар бир ўрнатилган ҳисоблагич учун 67 000 сўмдан ҳақ тўланади.

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 майдаги 5105-сонли “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Нарпай туманида ҳам “Маҳаллабай ишлаш” маркази  ишга тушиши белгиланган. Марказга олий маълумотли иқтисодчи мутахасислигига эга бўлган ёш, иқтидорли кадрларни СУҲБАТ асосида ишга таклиф қиламиз. 

СЕМИНАР

27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд ветеринария институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан "Бир зиёли-бир маҳаллага маънавий ҳомий" тамойили асосида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун семинар-тренинг ташкил қилинди.

​​​​​​​ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛДИ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Нарпай туман бўлинмаси ва халқ таълим бўлими ҳамкорлигида  "Ўзбекистон диёрим, ки андин ифтихорим” ҳамда  “Шонли тарихдан буюк келажак сари” деб номланган расмлар ва ижодий ишлар танловлари  уюштирилди.

ЖАРАНГЛАДИ СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ

Бугун республикамиз бўйлаб барча мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари  бўлиб ўтмоқда.

Туман ҳокими 16-умумтаълим мактабида бўлиб, тадбир иштирокчиларини, битирувчи ўқувчиларни табриклади. Шу каби Юртбошимизнинг мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM