Янгиликлар

“ҚЎТИРБУЛОҚ”ДА СИҲАТГОҲ ОЧСА БЎЛАДИ(МИ?)

“Ҳақиқат” маҳалласининг дашт ҳудудида “Қўтирбулоқ” деб номланган булоқ бор.  Булоқ сувининг шифобахшлиги кўпчиликка маълум.  Бунинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалиши ҳақида турли маълумотлар тилдан тилга ўтиб юради.

АСАРЛАР САРАЛАБ ОЛИНМОҚДА

Нарпай туман ҳокимлиги томонидан ижодкор ёшлар ўртасида “Наҳрипай диёрим”  шиори остида танлов эълон қилинганлиги ҳақида хабар бергандик. Танловда  15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар туманимизни мадҳ этувчи шеърий ва тасвирий санъат асарлари билан иштирок этишмоқда.

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида сара асарлар танлаб олиняпти.

“ИСЛОМОБОД”ДА САЙЁР ҚАБУЛ

Туман ҳокими “Исломобод” маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, тадбиркорлар ва фуқароларни қабул қилди. Унда барча сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Очиқ майдонда карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ўтказилган сайёр қабулда иштирокчилар томонидан  100 дан ортиқ мурожаат  тушди.

ЙЎЛ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

 Аввал хабар берганимиздек “Исломобод” маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, Файзулла Хўжаев номли кўчага асфальт ётқизилаётганлигидан маҳалла аҳли жуда мамнун.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари бу ишни сифатли амалга оширмоқдалар.

БОЗОР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “Оқтош деҳқонобод” масъулияти чекланган жамият бозорида бўлдилар.

Расталардаги ҳолат, нарх-наволар, тозалик кўздан кечирилди. Шу каби ходимлар ва харидорларнинг  карантин қоидаларига риоя этишлари, бу борада бозор маъмурияти ҳамда тегишли соҳа вакиллари томонидан кўрилаётган чоралар ўрганилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM