Янгиликлар

Душанба - иш куни сектордан бошланди.

 Туман ҳокими МИБ, архитектор, кадастр, ҳуқуқшунос ва тегишли масъуллар билан М-37 ва Оқтош -Мирбозор йўли атрофида қурилган объектлар қиёфасини замонавийлаштириш, ноқонуний қурилишларни бартараф этиш юзасидан суҳбатлашди.

Рамазон ҳайити муносабати билан Нарпай тумани ҳокими Шерзод Раҳмоновнинг табриги.

Ассалому алайкум,қадрли ва азиз ватандошлар!

Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

#ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг буйруғига асосан, Норқулов Жамшид Баҳронович Нарпай туман мактабгача таълим бўлими мудири этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Нарпай туман ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси, “Фазолат она” оилавий мактабгача таълим ташкилоти раҳбари бўлиб ишлаган.

РАМАЗОН ҲАЙИТИ АРАФАСИДА

Муборак Рамазон ҳайити байрами олдидан  туман ҳокими ва туман прокурори мавжуд 18 та жоме масжидлари имом-хатиблари билан суҳбатлашдилар.

Ҳайит намозларини ўқиш жараёнида карантин қоидаларига риоя этиш, намозхонларга қулай шароит яратиш, байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлаш юзасидан  тавсиялар  берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM