Янгиликлар

УРУШНИНГ БОЛАЛАРИ

Осмон гумбуридан титраб кетар лаб,
Гоҳо эшитилар ингроқ нолалар.
Вайрон бўлган уйда онасин излаб,
Ўқ тегиб  жон берди шўрлик болалар.

Сачраган қонми бу – адирлар алвон,
Гўёки баргини тўккан лолалар.
Очликдан ўлмай, деб сақлаш учун жон,
Бошоқли дон терди шўрлик болалар.

ОҚТОШ ШАҲРИНИНГ БИР НЕЧА КЎЧАСИ ВАҚТИНЧА ЁПИЛАДИ

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Оқтош шаҳри кўчаларида парад ўтказилади. Шу боис эртага – 8 май куни соат 8:30 ҳамда 10:30 лар оралиғида  Исмоил Бухорий, Ғофур Ғулом, Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

ҚАДР

9  май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида  Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг  туман Кенгаши вакиллари уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган фуқаролар ҳолидан хабар олишди.

103 ёшли уруш қатнашчиси  Норбек бобо Мардонов  ҳамда фронт орти хизматчиси "Зирабулоқ" маҳалласида  яшавчи 92 ёшли  Ойша мома Хўжаевалардан ҳол сўраб, уларга совғалар улашишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM