Янгиликлар

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Туман ҳокими йирик тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда асосан, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳақида сўз юритилди. 

Маданият хабарлари

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР

Туман ҳокимлиги маданият бўлимига қарашли 2-сон маданият марказининг иш фаолияти ўрганилди. Бўлим мутасаддилари марказда  йўл қўйилган хато- камчиликларни бартараф этиш юзасидан ходимларга  топшириқлар берилди.

КРЕДИТЛАРНИ ВАҚТИДА ТЎЛАШ ЛОЗИМ

Туман ҳокими биринчи сектор штабида тижорат банкларидан олинган кредитлар тўловларини кечиктираётган тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда дастлаб, тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди. Масалаларга ечим топиш борасида тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

“Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан тизимда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли бугун – 19 май куни соат 13:00 дан эртага 20 май куни соат 17:00 гача Оқтош шаҳри ҳудудида табиий газ таъминоти тўхтатилади. 

Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM