Янгиликлар

МИНИ ФУТБОЛ ВА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ

Туман ҳокими ва давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғининг қўшма кубоги учун спортнинг мини футбол ҳамда шахмат турлари бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Ғолиблар ДХХнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ҳамда туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

ТАЙИНЛОВ

Туман ҳокимининг фармойишига биноан Арзиқулов Сардор биринчи сектор котиби этиб тайинланди.

Сардор Арзиқулов 2019 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг иқтисод факультетини тамомлаган. Дастлабки иш фаолиятини  туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси вазифасидан бошлаган.

ЛОЙИҲА ИШЛАБ ЧИҚИЛМОҚДА

“Гулистон”, “Чархин”, “Дедан” ва “Хўжақўрғон” маҳаллаларининг  бош режа  лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.  Йўллар таъмири, коммуникация тармоқларини тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, яшил зоналар  ташкил этиш кўзда тутилаётган лойиҳа ишлари “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ Самарқанд вилоят филиали томонидан амалга ошириляпти.

“Маҳаллабай” тизим

МАСАЛАЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛАДИ

Туман ҳокими “Қозикент” маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар ва аҳоли билан учрашиб, муаммоларини ўрганди. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM